Евро-2016. Португалия Уэльсни мағлуб этди ва финалга чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-07-2016 | 12:14 ZAMIN.UZ / Спорт / 07 Июл 2016 года
1 054

Евро-2016. Португалия Уэльсни мағлуб этди ва финалга чиқди

Евро-2016. Португалия Уэльсни мағлуб этди ва финалга чиқди

Европа чемпионати финалининг биринчи иштирокчиси маълум бўлди. Ярим финалда Португалия терма жамоаси Уэлсни мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Учрашувда 2:0 ҳисоби қайд этилди. Биринчи бўлимда дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолди. Бўлим давомида хавфли вазият деярли юзага келгани йўқ. Аммо иккинчи бўлим бошиданоқ вазият кескин ўзгарди. Аввалига 50 дақиқада Криштиану Роналду ҳисобни очган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Нани Португалиянинг иккинчи голини киритди.

Ушбу ҳисоб ўйин охирига қадар ўзгармай қолди ва Европа чемпионати финалида Португалия ўйнайдиган бўлди. Финалнинг иккинчи иштирокчиси эртага, Франция ва Германия ўртасида кечадиган баҳсда аниқ бўлади.

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru