Франция Гризманнинг икки голи эвазига Германияни мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-07-2016 | 04:14 ZAMIN.UZ / Спорт / 08 Июл 2016 года
804

Франция Гризманнинг икки голи эвазига Германияни мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди

Франция Гризманнинг икки голи эвазига Германияни мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди

Евро-2016 мусобақасининг ярим финалидан ўрин олган Германия ҳамда Франция терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 0:2 ҳисоби қайд этилиб, французларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйин кутилганидек, шиддатли ҳужумларга бой тарзда ўтди. Икки голни ҳам Антуан Гризманн киритди ва амалда турнирнинг энг яхши тўпурарга айланиб олди. Германия харчанд ҳаракат қилмасин, жавоб голини ура олмади.

Шу тариқа Франция финалга йўл олди. Энди жамоа бош соврин учун финалда Португалияга қарши тўп суради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru