Лионель Месси қамаладими? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-07-2016 | 14:08 ZAMIN.UZ / Спорт / 08 Июл 2016 года
1 815

Лионель Месси қамаладими?

Лионель Месси қамаладими?

Лионель Мессига "Барселона" ҳужумчиси сифатида даромадининг умумий ҳисобидан 4 миллион евро миқдоридаги солиқни тўламаганлиги учун испан суди томонидан 21 ойга озодликдан маҳрум қилиш қарори чиқарилди. Шунингдек футболчининг отаси Хорхе Мессига ҳам худди шундай қамоқ жазоси тайинланди, деб хабар беради CNBC.

Таҳмин қилинишича, испан қонунларида икки йилдан кам бўлган қамоқ жазоси шартли ҳисобланади ва шу сабабли Месси ва унинг отаси озодликда қоладилар. Бундан ташқари, мазкур чиқарилган қарор Испания Олий суди томонидан қайта кўриб чиқилиши ҳам мумкин. Суд қарорига кўра Месси икки миллион евро миқдорида жаримага тортилган, отаси эса бир ярим миллион евро тўлаши лозим.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru