Сенсация: 10 йил ўтиб Матераци Зиданни нима деб ҳақорат қилганини ошкор қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-07-2016 | 23:58 ZAMIN.UZ / Спорт / 09 Июл 2016 года
1 354

Сенсация: 10 йил ўтиб Матераци Зиданни нима деб ҳақорат қилганини ошкор қилди

Сенсация: 10 йил ўтиб Матераци Зиданни нима деб ҳақорат қилганини ошкор қилди

2006 йилги жаҳон чемпионати финалида Италия ва Франция терма жамоалари учрашган эди. Ўшанда финал ўйинда Матераци Зиданни ҳақорат қилган. Зидан эса калла қўйиб Матерацини йеқитган ва қизил карточка олиб, мардонавор майдонни тарк этган. Бу ҳақда “Diydor aziz” хабар берди.

Зиданнинг бу қилмиши французларга ёқиб тушган шекилли Парижда унинг калла қўяётганининг ҳайкали ўрнатилган. Хуллас, орадан 10 йил ўтиб Италия терма жамоаси экс-ҳимоячиси Матераци ўшанда Зиданга нима деганлиги борасида очиқ гапирди. “Зиданни ҳақорат қилишим ахмоқлик эди. Лекин, унинг бундай қўполлик билан жавоб қайтариши ҳам ўринли эмас деб ўйлайман. Неаполи Милан ва Париж кўчаларида бундан ҳам оғирроқ ҳақоратли сўзларни эшитиш мумкин. Мен ўшанда Зиданнинг волидасини ҳақорат қилмаган эдим. Бу оммавий ахборот воситаларининг ёлғонлари, холос. Мен унинг синглиси ҳақида гапиргандим. Мен 15 ёшимда онамдан айрилганман. Бировнинг онаси ҳақида ёмон гап айтишга тилим бормайди.”, дейди Матераци ESPN нашрига берган интервьюсида.

Матерацининг Зиданга қаратилган ҳақорати борасидаги сўзлари шулардан иборат эди. Унинг аниқ қандай ҳақоратли сўзни ишлатганини очиқ ёзишни маъқул кўрмадик.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru