Умар Момани: #Euro2016, Роналду финалда, Месси қамоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-07-2016 | 00:26 ZAMIN.UZ / Спорт / 10 Июл 2016 года
1 192

Умар Момани: #Euro2016, Роналду финалда, Месси қамоқда

Иорданиялик карикатурачи аниматор Умар Момани ижод қилишда давом этади. Бу сафар у Евро-2016 ва унинг атрофидаги бошқа мавзуларга эътиборини қаратди. Уларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. Пеп Гвардиола ва мусиқа
Умар Момани: #Euro2016, Роналду финалда, Месси қамоқда

Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед"даги иши билан овора бўлиб турган пайтдан фойдаланган Гвардиола "Манчестер Сити" мухлиси ва "Оазис" гуруҳи гитарачиси Нобел Галлагер билан учрашди.

2. "Милан" керакми, олаверинглар!
Умар Момани: #Euro2016, Роналду финалда, Месси қамоқда

Сильвио Берлускони Италиянинг "Милан" жамоасини хитойлик сармоядорларга сотиб юборишини тасдиқлади.

3. Ярим финалгача-1
Умар Момани: #Euro2016, Роналду финалда, Месси қамоқда

Евро-2016да сенсация қилган дебютант жамоа Уэльс термаси кучли таркибга эга Бельгияни 3:1 ҳисобида таслим этиб, ярим финалга йўл олди.

4. Ярим финалгача-2
Умар Момани: #Euro2016, Роналду финалда, Месси қамоқда

Германия терма жамоаси Евро-2016 чорак финалида Италия устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди...

5. Ярим финалгача-3
Умар Момани: #Euro2016, Роналду финалда, Месси қамоқда

Ярим финалда эса немисларни мусобақа мезбонлари кутиб турарди. Франция яна бир дебютант жамоа Исландия устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

6. Роналду финалда, Месси қамоқда
Умар Момани: #Euro2016, Роналду финалда, Месси қамоқда

Португалия терма жамоаси Уэльсни мағлуб этиб, финалга чиқди. Энди Роналду финалда ўйнайди, Месси эса солиқ билан боғлиқ муаммолар туфайли қамоққа равона бўлиши мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru