Евро-2016нинг 4та асосий юлдузи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-07-2016 | 19:43 ZAMIN.UZ / Спорт / 11 Июл 2016 года
8 069

Евро-2016нинг 4та асосий юлдузи

Евро-2016нинг 4та асосий юлдузи

Францияда якунига етган Еврпа Чемпионати ўзидан улкан таассуротларни қолдирди. Бир қатор кашфиётчи футболчилар етишиб чиқди. Қуйида мана шундай футболчилар тўғрисида сўз юритамиз.

Криштиану Роналду

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду финалда жароҳат олганига қарамай, мусобақада фаоллиги билан ажралди. Гуруҳда Венгрия билан бўлган ўйинда дубл қайд этди. Айнан унинг киритган икки голи терма жамоани келаси босқичга чиқишига ёрдам вазифасини ўтади. Уэльсга қарши қийин ўйинда Роналду боши билан фантастик гол киритди. Бир сўз билан айтганда, етакчилик қобиляти билан финалга қадар етаклай олди. Финалда Португалия усиз иштирок этганига қарамай, жароҳатланган футболчи бутун ўйин мобайнида шерикларини қўллаб-қувватлади.

Антуан Гризманн

“Атлетико” ҳужумчиси Франция термасида ажойиб ўйинларни кўрсатди. Турнир тўпурари бўлди. Гризманн ҳар бир ўйинда фантастик даражада ҳаракатлари билан ажралиб турди. Германия билан бўлган муҳим ўйинда дублга эришиб, фарангларни финалга қадар етиб боришини таъминлаганди. Шунингдек, Исландиянинг отилаётган “вулқонлари”ни сўндиришда ҳам Гризманн катта юмушларни бажара олди. Бир сўз билан айтганда, мазкур турнир унинг учун аталгандек таассурот қолдирди.

Гарет Бэйл

Уэльснинг юришларида Бэйлнинг улкан меҳнатлари ётибди. Гарет турнирни кўтаринка кайфиятда ўтказа олди. Умуман олганда, Уэльснинг Европа чемпионатида зафарли юришларини ҳеч кимга кутмаганди. Лекин Бэйл ва қолган шериклари барчани ажаблантиришда давом этди. Хуллас, “Реал” ярим ҳимоячиси мусобақани янада чиройли ва эсда қоларли ўтишига безак бера олди.

Ренату Санчеш

Португалия футболининг келажаги бўла олаётган Санчеш турнирнинг кашфиётчиси бўлди. Санчеш нафақат муҳим голларни киритди. Шунингдек, майдонда беназир ишлари билан ажралиб турди. 18 ёшли футболчи Еврода бир қатор рекордларни ҳам қайд этди. Хуллас, Роналду ва Саншеч ушбу терма жамоани ғалаба сари етаклай олди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru