Евро-2016нинг омадсиз терма жамоалари » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-07-2016 | 09:45 ZAMIN.UZ / Спорт / 13 Июл 2016 года
1 879

Евро-2016нинг омадсиз терма жамоалари

 Евро-2016нинг омадсиз терма жамоалари

Францияда бўлиб ўтган Европа чемпионати ўзининг қизғин ва муросасиз баҳслари билан ёдда қолди. Шунингдек, сенсациялар ҳам бўлиб турди. Қуйида эътиборингизга мазкур мусобақада омадсизликга дуч келган терма жамоалар хусусида сўз юритамиз.

Россия


Чемпионат олдидан Россия терма жамоасининг имкониятлари жуда юқори баҳоланганди. Кўпчилик мазкур терма жамоани келаси босқичга чиқишини тахмин қилганди. Англия, Уэльс, Словакия билан битта квартетда жой олган Россия кутилмаганда сўнгги ўринни қўлга киритди. Леонид Слуцкий шогирдлари Англия билан ўйинда 1:1 ҳисобини қайд этганди. Кейинги икки турда эса омадсизликга дуч келишди ҳамда сўнгги ўрин билан чекланишди. Бу эса Россияни Евро-2016ни барвақт тарк этишига сабаб бўлди. Мутахассислар ҳам Россияни бундай омадсизлик кўчасига кириб қолишини кутмаганлигини маълум қилди.

Швеция

Бу терма жамоани доимо фаворитлар қаторига киритиб бўлмайди. Лекин Златан Ибрагимович бошчилигидаги Швеция кўпчиликни назарида, гуруҳдан чиқа олишлари кутилганди. Минг афсуски, улар ўйлаган ишлар амалга ошмади. Терма жамоа гуруҳдаёқ қолиб кетди. Италия, Ирландия, Бельгия билан битта гуруҳда жой олган мазкур терма жамоа омадсизликга йўлиқди ҳамда мусобақани тарк этди. Швеция футболи юраги бўлган Златан Ибрагимович эса терма жамоадаги фаолиятини якунлади.

Испания

Амалдаги Европа чемпиони бўлган Испания ҳам омадсизликга дуч келди. Тўғри, улар гуруҳдан чиқиш вазифасини амаллади. Лекин Хорватияга қарши гуруҳнинг 3-турида мағлуб бўлди. Ушбу қарама-қаршиликда испанларнинг ожиз нуқталари кўзга ташланди. “Плей-офф”да эса Испания Италия тўсиғига дуч келди. Қизиқарли бўлган ўйинда омад Италияга кулиб боқди. Амалдаги чемпион ўз унвонини муддатидан олдин топширди. Турнир фаворити сифатида қаралган Испаниянинг омадсизлигига турли баҳоналар топилди. Бош мураббий ҳамда дарвозабон Давид Де Хеани хатолари сабаб қилиб кўрсатилди.

Англия

Мазкур терма жамоа доимо муаммолар кўчасидан чиқа олмай келган. Англия йирик турнирларда муваффақиятли иштирок эта олмайди. Фрнциядаги мусобақада ҳам инглизлар гуруҳдан амаллаб чиқди. Россия, Словакия билан дуранг, Уэльсни омад туфайли мағлуб қилган ҳолда, “плей-офф” босқичига йўл олди. Энг ёмони шуки, Исландия билан “плей-офф”да инглиз ўта омадсиз ўйин кўрсатди. Исландия иродали футболи билан номдор рақибини ер тишлатган ҳолда, келаси босқичга чиқишни уддасидан чиқди. Англия яна доимгидек мусобақани эрта якунлади. Дарҳол терма жамоа устози Рой Ходжсон вазифасидан озод этилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru