ФИФА рейтинги. Ўзбекистон термаси 10 поғонага кўтарилиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-07-2016 | 09:28 ZAMIN.UZ / Спорт / 15 Июл 2016 года
1 008

ФИФА рейтинги. Ўзбекистон термаси 10 поғонага кўтарилиб олди

ФИФА рейтинги. Ўзбекистон термаси 10 поғонага кўтарилиб олди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо давлатларнинг янги рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда "Fut.uz" хабар берди.

Унга кўра, Аргентина 1585 очко билан дунё рейтингини бошқармоқда. Бельгия 1401 очко билан иккинчи, Колумбия 1331 очко билан учинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси уч ой мобайнида сақлаб турган 66-ўриндан 10 поғонага юқорилади ва 569 очко билан 56-ўриндан жой олди.

Осиё мамлакатлари орасида эса Ўзбекистон тремаси 3-ўринга чиқиб олди. Осиёда Эрон 674 очко билан ҳамон етакчи. Жанубий Корея ҳисобида 592 очко мавжуд ва улар иккинчи ўринда. Япония эса 564 очко билан Ўзбекистондан кейин тўртинчи ўринда.

Осиёда кейинги ўринлардан Австралия (555 очко) ва Саудия Арабистони (540 очко) жой олди.

39. Эрон - 674 очко
48 . Жанубий Корея - 592
56. ЎЗБЕКИСТОН - 569
57. Япония - 564
59. Австралия - 555
65. Саудия Арабистони - 540
74. БАА - 484
...
97.Қозоғистон - 359
104. Қирғизистон - 341
120. Туркманистон - 312
145. Тожикистон - 220

Тўлиқ жадвал билан ушбу ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru