Лео Мессининг атрофидаги муаммолари нималардан иборат? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-07-2016 | 14:30 ZAMIN.UZ / Спорт / 15 Июл 2016 года
6 085

Лео Мессининг атрофидаги муаммолари нималардан иборат?

Лео Мессининг атрофидаги муаммолари нималардан иборат?

Каталониянинг “Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессини айни дамда бир қатор муаммолар қийнамоқда. Қуйида шунга тўхталиб ўтамиз.

Солиқ тўламаганлиги учун қамоқ жазоси

Аргентиналик футболчи йиллик даромадини ҳар қандай инсонни ҳавасини келтиради. Месси жуда катта миқдорда маош олади. Лекин солиқларни тўламаганлиги ҳам бор гап. Футболчининг отаси унинг ишлари билан шуғулланади. Месси бу ҳақда ўзи ҳам фикрини билдирди.
“Мен солиқлар тўғрисида ҳеч нимани билмайман. Ҳар қандай шартномага кўз югуртирмасдан, имзо чекканман”, - дейди Месси.
Чиндан ҳам Мессининг отаси солиқлар бўйича иш олиб борган ва улкан маблағларни қайриб қолган. Натижада, Каталония суди Месси ва унинг отасини 21 ойлик қамоқ жазосига хукм қилди.

Америка Кубоги финалидаги омадсизлик

Америка Кубогида Аргентина чемпионликни нишонлашни жуда истаганди. Финалга қадар ҳаммаси яхши кетаётгандек эди. Лекин финал баҳсида Месси ва унинг шериклари Чили қаршиликини синдира олишмади. Хусусан қаҳрамонимиз ҳам пенальтилар сериясида гол уришни уддасидан чиқа олмади. Натижада, у термадаги фаолиятини тугатишни ошкор қилди. Бу хабар яшин тезлигида бутун дунёга тарқалиб кетди. Чиндан ҳам бу омадсизликда ўзини бош айбдор деб топди. Бундан жаҳли чиқаётганлигини маълум қилиб, термадан кетиш лозимлигини айтди. Чиндан ҳам Аргентина халқаро турнирларнинг финалларида омадсизликга дуч келмоқда.

“Барселона” билан шартнома узайтирмаслик борасида

Мессининг “Барселона” билан ўртадаги битими 2018 йилга қадар амал қилади. Лео эса “Барса” билан янги битим тузишни истамаяпти. Ҳозирда у “Барселона”да ўзини бахтли ҳис қилмаётганлигини ошкор қилмоқда. Шундан келиб чиқиб, Месси Испанияни тарк этишни кўзламоқда. Бу янгиликни эшитган гранд жамоалар саросимага тушишгани рост. Таклиф билан чиқадиган жамоалар сони янада ортмоқда. Месси атрофида бўлаётган муаммолар учун у “Барселона”даги фаолиятини тугатишни истамоқда. Унга қандайдир босим ўтказилаётганлиги борасида хабарлар ҳам йўқ эмас.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru