15:32 / 01.03.2015
3 943

Дунёнинг энг бадавлат ҳаками Қозоғистон Суперкубогида хизмат қилади

Дунёнинг энг бадавлат ҳаками Қозоғистон Суперкубогида хизмат қилади

Дунёдаги энг бой футбол ҳаками ҳисобланадиган швециялик Йонас Эрикссон Қозоғистонга келади. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ушбу 40 ёшли ҳакам 1 март куни бўлиб ўтадиган Қозоғистон Суперкубоги учрашувини бошқариб боради. Бу ўйин мамлакат пойтахти Остона шаҳрида маҳаллий “Остона” ва Олмаотанинг “Қайрат” жамоалари ўртасида ўтказилиб, Остона вақти билан соат 15:30 да бошланади. Эрикссонга қанотларда Даниэль Веhнмарк ва Дениэль Густавссон ёрдам беради.

Маълумот учун, Йонас Эрикссон Евро-2012, 2014 йилда Бразилияда ўтган мундиал ҳамда ҳар йили ўтказиладиган еврокубокларда ўйинларни бошқарган.

У 20 йилдан бери ҳакамлик қилсада, бу унинг ҳоббиси ҳисобланади. Эрикссон асосан медиабизнес билан шуғулланади. У ўз шериклари билан спорт ўйинларини трансляция қилувчи компания очган. 2011 йилда бу компания акцияларининг 15 фоизи 75 млн еврога сотилган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дунёнинг энг бадавлат ҳаками Қозоғистон Суперкубогида хизмат қилади