Зика вируси румин гўзалини Олимпиададан маҳрум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-07-2016 | 18:00 ZAMIN.UZ / Спорт / 16 Июл 2016 года
517

Зика вируси румин гўзалини Олимпиададан маҳрум қилди

Зика вируси румин гўзалини Олимпиададан маҳрум қилди

WTA рейтингининг 5-рақамли теннисчиси Симона Халеп келаси ойнинг 6-14 саналарида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этишдан бош тортди.

Минг афсуски, Рио Олимпиадасида иштирок этмасликка қарор қилдим. Бундай қарор қабул қилишга Жанубий Америкада тарқалаётган Зика эпидемияси сабаб бўлди. Шифокорлар билан бўлган суҳбатдан сўнг оилам билан соғлигимни хавф остига қўймасликка қарор қилдим.

Оилам мен учун катта аҳамиятга эга. Тавакал қилишни истамайман ва карьерамни якунлагандан сўнг уни яна қайтариш имкониятини йўқотишни истамайман. Биламан, Олимпиада жуда муҳим турнир. Барчаси учун афсусдаман. Умид қиламанки, Руминия олимпия қўмитаси ва барча фуқаролар қароримни тушунади, – деб ёзади Халеп Facebook ижтимоий саҳифасида.

Халеп aёллар теннис уюшмаси (WTA)нинг 12та совринни қўлга киритган.

Аввалроқ канадалик теннисчи Милош Раонич ҳам Олимпиадада иштирок этмаслигини маълум қилган эди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru