Нигина Абдураимова Хитойда ITF турнирининг финалига йўл олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-07-2016 | 12:08 ZAMIN.UZ / Спорт / 17 Июл 2016 года
388

Нигина Абдураимова Хитойда ITF турнирининг финалига йўл олди

Нигина Абдураимова Хитойда ITF турнирининг финалига йўл олди

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли аёл ракеткаси Нигина Абдураимова Хитойнинг Цюйцзин шаҳрида ўтказилаётган ITF турнирининг финал йўлланмасини қўлга киритди. У ярим финал баҳсида Жанубий Корея вакиласи Чон-Чан Сони 7:5, 4:6, 7:5 ҳисобларида мағлубиятга учратди.

Ўйин 3 соат 17 дақиқа давом этиб, вакиламиз унда ўз ҳисобига 3 та эйс, 7 та брейкни расмийлаштирди. Энди ҳал қилувчи баҳсда у Хитой вакиласи Фанчжоу Лю варшилигини енгишга уриниб кўради.

Эслатиб ўтамиз, Нигина чорак финалда ҳам Хитой вакиласи Фан Йин Ксунни 6:2, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru