Нигина Абдураимова "Qujing - 2016" халқаро турнири ғолибаси! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-07-2016 | 16:46 ZAMIN.UZ / Спорт / 17 Июл 2016 года
1 086

Нигина Абдураимова "Qujing - 2016" халқаро турнири ғолибаси!

Нигина Абдураимова "Qujing - 2016" халқаро турнири ғолибаси!

Нигина Абдураимованинг Хитойда Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган "Qujing - 2016" халқаро турнирида иштирок этаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур мусобақада Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси финалгача етиб бориб, ҳал қилувчи беллашувда мезбонлар вакиласи Фангжоу Лиуга қарши кортга чиқди.

Икки сет давом этган баҳсда теннисчимиз 7:5, 6:3 ҳисобларида ғалаба қозониб, жорий мавсумдаги иккинчи совринига эга чиқди. Бундан аввал у Япониядаги халқаро турнирда бош совринни қўлга киритган эди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru