25 ёшли футболчи фаолиятини якунлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-07-2016 | 15:45 ZAMIN.UZ / Спорт / 18 Июл 2016 года
759

25 ёшли футболчи фаолиятини якунлади

25 ёшли футболчи фаолиятини якунлади

Украиналик ярим ҳимоячи Виталий Виценец футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда унинг агенти Вадим Шаблий ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилган.

Агентнинг сўзларига кўра, "Шахтер" клуби тарбияланувчисини сўнгги вақтларда жароҳатлар доимий тарзда безовта қилиб келган, шунинг учун футболчи карьерасини якунлашга қарор қилди.

Бироқ у энди ишсиз қолмайди. Виценец Вадим Шаблий ProStar компаниясида ишлайдиган бўлди.

ЭСлатиб ўтамиз, Виталий Виценец шу вақтгача "Шахтер", "Зарю", "Ильичевец" ва "Севастополь" каби жамоаларда тўп сурган. У сўнгги расмий ўйинини 2013 йилда ўтказган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru