"Манчестер Сити" Луис Суаресни қўлга киритишга уриниб кўради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-03-2015 | 20:15 ZAMIN.UZ / Спорт / 01 Март 2015 года
563

"Манчестер Сити" Луис Суаресни қўлга киритишга уриниб кўради

"Манчестер Сити" Луис Суаресни қўлга киритишга уриниб кўради

"Манчестер Сити" "Барселона" ҳужумчиси Луис Суаресни харид қилишни орзу қилмоқда. Бу ҳақида soccer.ru британ ОАВга таяниб хабар тарқатди.

Айрим манбаларга кўра, "шаҳарликлар" Уругвай терма жамоаси форварди учун Серхио Агуэро ва яна катта маблағ таклиф қилишлари мумкин. Агар Кун Агуэронинг трансфер нархи ҳисобга олинса, ушбу хариднинг умумий қиймати 100 млн фунтни ташкил этиши ойдинлашади.

Эслатиб ўтамиз, Суарес ЧЛ 1/8 финал дастлабки ўйини доирасида "Сити" дарвозасини икки марта ишғол қилганди.

Манба: www.Stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru