Усмонов: "тоза" спортчилар мулозимлар қилмиши учун жавоб бермаслиги керак » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-07-2016 | 14:56 ZAMIN.UZ / Спорт / 23 Июл 2016 года
672

Усмонов: "тоза" спортчилар мулозимлар қилмиши учун жавоб бермаслиги керак

Усмонов: "тоза" спортчилар мулозимлар қилмиши учун жавоб бермаслиги керак

Мулозимлар йўл қўйган хатолардан "тоза" спортчилар азият чекмаслиги керак. Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти Алишер Усмонов Халқаро Олимпия Қўмитаси раҳбари Томас Бахга йўллаган мактубида шундай фикрларни билдирган, деб хабар қилмоқда "Кун" сайти.

24 июль куни ХОҚ ташкилот ижроия қўмитасининг йиғилишини ўтказиб, Россия миллий олимпия термасининг Олимпиада ўйинларида иштирок этишини муҳокама этади.

"Ишонаманки, Олимпия ўйинларида иштирок этишни ҳаётининг бош мақсади қилган тоза спортчилар мулозимлар айбдор бўлган тақдирда ҳам, ўйинлардан четлатилмаслиги керак. Ахир, нима учун бировларнинг қилмишига улар жазолансин? Сиз ўзингиз ҳам бир вақтлар, Олимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқи учун курашдингиз ва ўшанда ХОҚ ва жаҳон етакчилари “олимпиячиларни эшитганида” бойкотга йўл қўйилмасди, деб айтган эдингиз", - дейилади Усмоновнинг мактубида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru