Португалиядаги аэропортлардан бирига Криштиану Роналду номи берилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-07-2016 | 15:14 ZAMIN.UZ / Спорт / 24 Июл 2016 года
484

Португалиядаги аэропортлардан бирига Криштиану Роналду номи берилади

Португалиядаги аэропортлардан бирига Криштиану Роналду номи берилади

Португалиянинг Мадейрадаги аэропорти мамлакатнинг футбол бўйича терма жамоаси сардори Криштиану Роналду шарафига номланиши мумкин. Бу ҳақда Мадейра регионал ҳукумати раиси Мигель Алькубьерре Криштиану Роналду Фуншал шаҳрига (Мадейра оролининг энг йирик шаҳри. Бу ерда футболчи туғилган ва 12 ёшигача яшаган) ташриф буюрганида айтиб ўтди, деб ёзмоқда "Qalampir" нашри.

“Миллий миннатдорчилик боқий эмас, аммо Мадейрада бунинг акси”, дейди Мигель.

Аэропорт расман “Криштиану Роналду Мадейра аэропорти” деб аталади.

Мазкур оролда Роналду музейи ва унинг ҳайкали ҳам бор.

Кеча, 22 июль куни Роналду оролга Pestana CR7 меҳмонхонасининг очилиш маросимида иштирок этиш учун келди. Бу Нью-Йорк, Мадрид ва Лиссабонда очиладиган худди шу номдаги меҳмонхоналардан бири ҳисобланади. Дарвоқе, Grupo Pestana Португалиядаги меҳмонхоналар тармоғи бўлиб, жами 87 та меҳмонхонага эгалик қилади.

“Португалияга бўлган ишонч ва инвестиция учун раҳмат. Португалияни дунёга намойиш этганинг учун ташаккур”, дейди Португалиянинг туризнм бўйича давлат котиби Ана Мендес Годинью.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru