Гвардиола: «МЮ» билан ўйиндан олдин албатта Моуриньонинг қўлини сиқиб қўяман» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-07-2016 | 17:00 ZAMIN.UZ / Спорт / 24 Июл 2016 года
482

Гвардиола: «МЮ» билан ўйиндан олдин албатта Моуриньонинг қўлини сиқиб қўяман»

Гвардиола: «МЮ» билан ўйиндан олдин албатта Моуриньонинг қўлини сиқиб қўяман»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «МЮ» бош мурабббийи Жозе Моуриньога нисбатан ҳеч қандай адовати йўқлигини билдирди. Бу ҳақда «Std.uz» хабар берди.

«Моуриньони қўлини сиқиб қўяманми? Албатта. Биз Моуриньо билан одобли йигитлармиз. Нега уни қўлини сиқиб қўймаслигим керак экан? Бунга бирорта сабаб кўрмаяпман. У ғалаба қозонишни истайди, мен ҳам ғалаба қозонишни истайман – бор зиддият мана шунда. Хуллас, эртага ўртоқлик ўйини бўлади», - деди Гвардиола Goal хабарига кўра.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро чемпионлар кубоги -2016 доирасида 25 июль куни «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ўзаро ўйин ўтказишади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru