Месси таътилдан сочлари ранги ўзгарган ҳолда қайтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-07-2016 | 22:15 ZAMIN.UZ / Спорт / 24 Июл 2016
1 297

Месси таътилдан сочлари ранги ўзгарган ҳолда қайтди

Месси таътилдан сочлари ранги ўзгарган ҳолда қайтди

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг имижи кескин ўзгарди. У сочларини бўятган.

Аргентиналик футболчининг сочи кулрангни эслатувчи платина рангига бўялган. Бундан олдинроқ, "Арсенал" футболчиси Аарон Рэмси ҳамда "канонирлар"нинг собиқ футболчиси Самир Насри ҳам сочларини шундай рангга бўяганди.

Айни вақтда у каталонияликлар жамоаси сафида мавсумолди йиғинларига киришган.

Бугун Месси Америка Кубоги туфайли ўзига берилган таътилни муддатидан олдин якунлаб, жамоа сафига қайтгани ҳақида хабар берилганди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru