«Наполи» президенти Ҳигуаинни сотқинликда айблади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-07-2016 | 17:07 ZAMIN.UZ / Спорт / 27 Июл 2016 года
428

«Наполи» президенти Ҳигуаинни сотқинликда айблади

«Наполи» президенти Ҳигуаинни сотқинликда айблади

«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис «Ювентус»га ўтиб кетган Гонсало Ҳигуаинни сотқинликда айблади.

«Ювентус» Ҳигуаин учун шартномада кўрсатилган товон пулини тўлашга тайёрлигини маълум қилгач, биз ўз келажагимиз борасида янги режа тузишни бошлашга мажбур бўлдик. Биз Ҳигуаиннинг акаси ва агентининг интервьюсидан кейиноқ янги ҳужумчи қидиришни бошлагандик.

Лекин биз «Наполи»да ўтказган 3 йилидан кейин уни шундай кетади деб кутмагандик. Кимдир унинг ҳаракатида сотқинлик аломатлари бор деб ҳисобламаслиги мумкин, лекин менинг фикрим ўзгача. Бу айнан сотқинлик ва ношукрлик.

Мен бу масалани баҳслашувга айлантирмоқчи эмасман. Лекин айтишим керакки, «Ювентус»дан бундай иш кутмагандим. Ҳа, унинг шартномасида шундай банд бор эди, лекин улар футболчининг тиббий кўрикдан ўтишини ҳам махфий равишда амалга оширишди.

Футбол шафқатсиз ва бунда ҳис-туйғуларга ўрин йўқ», – деган Де Лаурентис.

Гонсало Ҳигуаин 26 июль куни «Ювентус» сафига 90 миллион евро эвазига ўтди. Бу трансфер футбол тарихида Гарет Бэйл ва Криштиану Роналдудан кейинги учинчи энг қимматбаҳо трансфер бўлди.

Манба: Tribuna.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru