Андре Гомеш «Барселона» билан шартнома имзолади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-07-2016 | 17:39 ZAMIN.UZ / Спорт / 27 Июл 2016 года
402

Андре Гомеш «Барселона» билан шартнома имзолади

Андре Гомеш «Барселона» билан шартнома имзолади

Португалиялик ярим ҳимоячи Андре Гомеш расман «Барселона» аъзосига айланди.

22 ёшли футболчи каталонияликлар клуби билан 5 йиллик шартнома тузган.
Андре Гомеш «Барселона» билан шартнома имзолади

«Ажойиб клубга ўтганимдан хурсандман. Умид қиламанки, бу ерда мени ёрқин воқеалар кутмоқда. Мен бахтлиман ва тўғри қарор қабул қилдим деб ҳисоблайман. Кундан-кунга ўйинимни яхшилаб боришга, клубга фойдам тегишига умид қиламан. Доим қунт билан ишлайман ва жамоадошларимга кўмак бераман. «Барселона»нинг мақсади – барча совринларни ютиб олиш, бундан бошқача бўлиши мумкин эмас. Умид қиламанки, бу мақсадга эришамиз» - деди Андре Гомеш.

Бундан олдинги хабарларда, «Барселона» «Валенсия»га Гомеш учун 35 миллион евро нақд тўлагани, яна 20 миллион евро бонуслар сифатила берилиши айтилганди. Шунингдек, футболчи «Олтин тўп» мукофотини қўлга киритса, валенсияликлар қўшимча 15 миллион евро олишади.

Манба:Tribuna.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru