Арсен Венгер “Арсенал”да кўришни истаган юлдузлари » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-08-2016 | 14:14 ZAMIN.UZ / Спорт / 02 Август 2016 года
2 575

Арсен Венгер “Арсенал”да кўришни истаган юлдузлари

Арсен Венгер “Арсенал”да кўришни истаган юлдузлари

“Арсенал” жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер таркибни кучайтириш учун доимо бир қатор юлдуз футболчиларни кўришни истайди. Қуйида француз мутахассиси назарида турган футболчилар хусусида сўз юритамиз.

Эдинсон Кавани, ПСЖ

Уругвайлик ҳужумчи ПСЖни тарк этади деганидан бери, Венгернинг ҳаловати йўқолган. У Кавани бўйича қатор таклифлар билан чиққан бўлса-да, лекин ПСЖни сотишни истамаяпти. Венгер эса уругвайлик форвард билан жамоани кучайтиришни доимо режалаштириб келяпти.

Гонсало Игуаин, «Ювентус»

“Ювентус” илиб кетган бўлишига қарамай, Венгер Гонсалони таклиф қилишдан умидини узмаган. Аргентиналик форвард “Реал”дан кетаётганидаёқ “Арсенал” сотиб олмоқчи бўлганди. Лекин ўшанда, томонлар молиявий тарафлама келишувга эриша олмаганди.

Жейми Варди, «Лестер»


“Лестер”нинг юраги бўла олган Варди ҳам Венгернинг ишончига кирган. “Арсенал” Вардини сотиб олиши мумкин эди. Деярли келишувга эришилганди. Сўнгги паллада эса Варди “Лестер”дан кетмаслигини маълум қилиб, франциялик мутахассисни ҳафсаласини пир қилиб қўйди. Шунга қарамай, француз мураббийи қачондир уни “Арсенал”га олиб келишини маълум қилмоқда.

Тони Кросс, «Реал»


Германиялик футболчи майдонда катта кўламдаги ишларни бажаради. Якка курашлардан асло қомаслигини кўп маротаба исботлаб қўйган. Лекин, Кросс даражасидаги футболчиларни сотиб олиш осон иш эмас. Венгер эса Кросс орқали ярим ҳимояни кучайтиришни доимо истаб келган. Лекин, мақсадига эриша олмаслигига етарлича сабаблар бор. Баъзида молиявий томонлама трансфер амалга оширилмайди. Маблағ топилса, рақиб жамоа сотгиси келмай қолади.

Жон Стоунс, «Эвертон»)

“Эвертон”да юлдузли онларини ўтказаётган қаҳрамонимиз аллақачон Венгерни назарига тушган. Стоунз ҳимояда ўта эҳтиёткорлик билан тўп суриб келади. Шу жиҳатидан бўлса керак, Арсен Венгер унга талабгор бўлиб чиқишдан асло чарчамаяпти. Бироқ ҳар доимо ҳам мақсадга эришиб бўлмайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru