Мхитарян Санедан арзонроқ, лекин зўрроқ... » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мхитарян Санедан арзонроқ, лекин зўрроқ...

Мхитарян Санедан арзонроқ, лекин зўрроқ...

Бугун Англиянинг «Манчестер Сити» клуби «Шальке»дан Лерой Санени сотиб олганини расман тасдиқлади. Германиялик футболчининг трансфери «Сити»га 37 миллион фунтга тушди, дейилади "Кун" нашрида.

«Манчестер Юнайтед» эса арманистонлик ярим ҳимоячи Генрих Мхитарянни «Боруссия»дан 26 миллион фунтга сотиб олди. Ҳар икки футболчи ҳам Германия чемпионатидан Англияга кўчиб ўтишди.

Сане ўтган мавсумда Германия чемпионатида 8 та гол уриб, 6 марта голли пасни амалга оширган. Мхитарян эса 11 марта гол уриб, 15 марта голга ассистентлик қилган. Генрих Санедан арзонроқ, лекин зўрроқ...

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru