«Барселона» тинчини ўғирлаган футболчилар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-08-2016 | 13:08 ZAMIN.UZ / Спорт / 05 Август 2016 года
5 175

«Барселона» тинчини ўғирлаган футболчилар

«Барселона» тинчини ўғирлаган футболчилар

Каталониянинг “Барселона” жамоаси бир қатор футболчиларнинг ишқида бўлмоқда. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам “Барселона”га ўтишни афзал билмаяпти. Қуйида шу футболчилар хусусида сўз юритамиз.

Антуан Гризманн, “Атлетико”

Франциялик тўпурар ҳужумчи анчадан бери “Барселона”нинг ишқига тушган. Шу сабабли, каталонияликлар уни сотиб олиш учун курашмоқда. Лекин “Атлетико” етакчиси футболчисини сотиш фикрида эмас. Шунга “Барса” уни харид қилишга қийналяпти. Бир сўз билан айтганда, бунинг иложини топа олмаяпти.

Фелипе Коутиньо, “Ливерпуль”

“Ливерпул”нинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Фелипе Коутиньо ҳам “Барселона”нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Бразилиялик хавбек учун бу клубга жуда катта маблағ ажратишга ҳам розилик билдирган. Лекин Коутиньонинг “Ливерпуль” билан шартномаси сабабли, унинг Англиядан кетиши қийин.

Эрик Лапорт, “Атлетик”


Бильбаонинг “Атлетик” жамоасининг ишончли бўлган ҳимоячиси Эрик Лапортга биргина “Барселона” қизиқиш билдиргани йўқ. Унга “Реал” томонидан қизиқиш бор. Лекин Лапорт гранд жамоаларда тўп суришга вақтли деб “Атлетик”ни ташлаб кетгиси келмаяпти. Каталонияликлар ушбу ҳимоячи учун бир неча маротаба таклиф билан чиққанига қарамай, улар ўз тасдиқини топмасдан якунланаверди.

Давид Сильва, “Манчестер Сити”

Испаниялик ярим ҳимоячи бугунги кунда “Манчестер Сити”нинг етакчи футболчиси ҳисобланади. Уни “Барселона” ортга қайтариш йўлларини изламоқда. Лекин “Манчестер Сити”да яратилган шароит, маош борасида каталонияликлар ожиз қолмоқда. Инглиз клуби хўжайинларида пул муаммо эмас. Сильва кетиш ҳақида бир оғиз гапирса, унинг маошини янада оширишга тайёр. Чунки Давид жамоанинг муҳим фигураларидан бири бўлиб, барча ҳужумларни ўзи ташкил қилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru