Судан президентига Мессининг қалбаки дастхатини совға қилишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Судан президентига Мессининг қалбаки дастхатини совға қилишди

Судан президентига Мессининг қалбаки дастхатини совға қилишди

Йирик сармоядор, яъни инвестицион компания хўжайини Элиза Пласко Судан президенти Умар ал-Башир билан учрашув чоғида давлат раҳбарига “Барселона” сардори Лионель Мессининг қалбаки дастхати туширилган футболкасини совға қилди. Бу ҳақда Diydoraziz.uz сайти хабар бермоқда.

Матбуотда кенг тарқалган ушбу суратдан кейинчалик “Барселона” раҳбарияти ва шахсан Мессининг ўзи хам хабар топди. Ўша заҳоти каталонияликлар расмий баёнот бериб, Месси бу футболкага ўз дастхатини қўймаганини билдиришди.

Ҳозирча Судан президентлик девони бу воқейликка ўз муносабатини билдирмади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Умар ал-Баширни чув туширишгани аниқ.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru