Ўзбекистон МТЖнинг Буркина-Фасога қарши ўртоқлик ўйини «Бунёдкор»дан «Пахтакор» стадионига кўчирилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон МТЖнинг Буркина-Фасога қарши ўртоқлик ўйини «Бунёдкор»дан «Пахтакор» стадионига кўчирилди

Ўзбекистон МТЖнинг Буркина-Фасога қарши ўртоқлик ўйини «Бунёдкор»дан «Пахтакор» стадионига кўчирилди

Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг расмий ўйинлар олдидан Буркина-Фасога қарши кечадиган ўртоқлик учрашуви «Пахтакор» стадионида ўтказилиши белгиланган. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар берди.

Аввалроқ ушбу учрашувни ўтказиш учун «Бунёдкор» стадиони танланган эди. Бироқ ушбу стадион 1 сентябрь куни Сурияга қарши бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги дастлабки ўйинга яхши ҳолатда тайёр бўлиши учун, 24 августдаги ўртоқлик учрашувини Тошкентдаги бошқа ўйингоҳда ўтказишга қарор қилинди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон – Буркина-Фасо назорат учрашуви 24 август куни “Пахтакор” стадионида, соат 20:00да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги йиғини 20 августдан бошланади.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru