“МС”дан кетиши мумкин бўлган футболчилар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-08-2016 | 09:39 ZAMIN.UZ / Спорт / 12 Август 2016 года
2 572

“МС”дан кетиши мумкин бўлган футболчилар

“МС”дан кетиши мумкин бўлган футболчилар

“Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола бир нечта футболчилар билан хайрлашишни режалаштирган. Қуйида шу ўйинчилар хусусида сўз юритамиз.

Самир Насри

Насри “Арсенал”дан харид қилинганди. Сўнгги йилларда Самир ўз даражасида ўйин кўрсатмай қўйди. Шуни ҳисобга олиб Гвардиола у билан хайрлашишни лозим топмоқда. Унга “Интер”, “Рома” жамоалари қизиқмоқда. Яқин орада Насри “шаҳарликлар”ни тарк этиши кутилмоқда. Ҳозирча трансфер борасида аниқ маблағлар қиймати айтилганича йўқ.

Эляким Мангала

“Порту”дан жуда катта маблағ эвазига таклиф қилинган ҳимоячининг ҳам ишлари юришмади. Гвардиола Стоунзни сотиб олганидан кейин Мангала билан хайрлашишни истаб қолди. Ҳозирда футболчига ижара асосида “Валенсия” таклиф билан чиқди. Яқин кунларда унинг бу клубга ўтиши ойдинлашади. Ҳозирча Мангала клуб билан машғулотларга иштирок этаётган бўлишига қарамай, ЕЧЛга берилган заявкадан ўрин олмади.

Вилфрид Бони

“Суонси”да порлаган Бони “Манчестер Сити”да умуман ўзини кўрсата олмади. Асосан заҳирада қолиб кетди. Буни қарангки, ҳамон у клубда ўз жойига эмас. Шундай келиб чиқиб, уни трансферга қўйишди. Ягона харидор “Эвертон” жамоаси ҳисобланади. “Ирислар” ҳам уни сотиб олиш учун 18 миллион фунтдан бошқа бера олмаслигини маълум қилди. “МС” эса 20дан кўпроқини талаб қилмоқда.

Хесус Навас

Испаниялик тезкор вингер ҳам ёзда Англияни тарк этиши деярли аниқ. Гвардиола ўз режаларига Навасни киритмаган. Унга “Севилья” қизиқмоқда. Собиқ жамоасига Навас бориб қўшилиши ҳам мумкин. Ҳозирда футболчининг агенти мазкур масала бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Тез орада трансфер амалга ошиши эҳтимоли бор.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru