Қозоғистонда Лионель Мессининг эгизаги топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-08-2016 | 23:42 ZAMIN.UZ / Спорт / 13 Август 2016 года
1 095

Қозоғистонда Лионель Мессининг эгизаги топилди

Қозоғистонда Лионель Мессининг эгизаги топилди

Айни кунларда Қозоғистондаги ижтимоий тармоқлар орқали суратлари яшин тезлигида тарқалаётган Кирилл Овчинников исмли фуқаро тобора машҳур бўлиб бормоқда. Сабаби у кўринишидан “Барселона” футбол жамоасининг юлдузи Лионель Мессига жуда ўхшайди, деб ёзади “Qalampir” нашри.

Кирилл асли Қарағандадан бўлиб, Қарағанда тиббиёт университетини тамомлаган. Ҳозирда стоматолог бўлиб ишламоқда.
Қозоғистонда Лионель Мессининг эгизаги топилди

“Одатда мени европаликлар кам бўлган мамлакатларда Месси билан адаштиришади. Козоғистонда божхона назорати ходимлари ҳам мени унга ўхшашимни айтишди. Бу ҳол соқолимни олиб ташлаганимдан кейин ҳам давом этди. Таиланддаги савдо марказида биргаликда суратга тушишни таклиф қилишди. Хуллас, қаерга бормай атрофимдагилар “Қара, Месси”, деб дастхат олиш учун югуриб келишади”, дейди Кирилл.

Кириллнинг сўзларига кўра, бу унга қатор ноқулайликларни туғдираётган экан. Бундан ташқари, Кирилл футболга унчалик қизиқмаслигини ҳам айтиб ўтган.

“Одамлар мени Мессига ўхшашимни айтмагунларича Месси ҳақида билмасдим ҳам. Мени унга ўхшатишгач, Мессининг фаолиятига қизиқдим. У иштирок этган футбол матчларини кўраман, аммо футболнинг ишқибози эмасман. Месси менга футболчи сифатида ёқади”, дейди Кирилл.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru