«Эмирейтс»да стадионидаги триллер ёки «Арсенал» - «Ливерпуль» — 3:4 » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Эмирейтс»да стадионидаги триллер ёки «Арсенал» - «Ливерпуль» — 3:4

«Эмирейтс»да стадионидаги триллер ёки «Арсенал» - «Ливерпуль» — 3:4

Англия чемпионатининг 1-туридан ўрин олган "Арсенал" ҳамда "Ливерпуль" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 3:4 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйин кутилганидек шиддатли ҳужумлар остида бошланди ва бутун ўйин давомида шу йўсинда давом этди.

Аввалига "Арсенал" ҳисобни очганди. Кейин "тўпчилар" ўз дарвозаларидан кетма-кет тўртта тўп олиб чиқишди. Аммо, Венгер томонидан қилинган ўзгаришлар майдон эгаларига яна иккита гол олиб келди.

Лекин, якунда "Ливерпуль" муҳим ғалабани ушлаб қола олди ва ҳақли равишда уч очкога эга бўлди.

Англия чемпионати, 1-тур
Арсенал – Ливерпуль — 3:4
Голлар: 1:0 – 31 Уолкотт, 1:1 – 45 Коутиньо, 1:2 – 49 Лаллана, 1:3 – 56 Коутиньо, 1:4 – 63 Мане, 2:4 – 64 Окслейд-Чемберлен, 3:4 – 75 Чемберс.
Арсенал – Чех, Холдинг, Чемберс, Бельерин, Монреаль, Ивоби (Окслейд-Чемберлен, 59), Эль-Ненни (Джака, 67), Уолкотт, Рэмзи (Касорла, 61), Санчес, Коклен.
Ливерпуль – Миньоле, Ловрен, Клаван, Морено, Клайн, Коутиньо (Джан, 70), Вейналдум, Фирмино, Хендерсон, Мане, Лаллана (Ориги, 76).
Огоҳлантиришлар: Лаллана (26), Морено (29), Коклен (37), Ловрен (41), Ивоби (57).

Манба: www.fut.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru