"ҚВЗ" бадиий раҳбари Ҳасанбой Дўстматовга атаб шеър битди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-08-2016 | 23:10 ZAMIN.UZ / Спорт / 15 Август 2016 года
1 014

"ҚВЗ" бадиий раҳбари Ҳасанбой Дўстматовга атаб шеър битди

"ҚВЗ" бадиий раҳбари Ҳасанбой Дўстматовга атаб шеър битди

Боксчимиз Ҳасанбой Дўстматовнинг ғалабасига бағишланади

Муаллиф: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази бўлим мудири, "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танлови бадиий раҳбари Олимжон Худойназаров.

Тўёна

Дунёни чап қўлда титратган ўғлон,
Шиддатда шамолни чарчатган ўғлон.
Ўзбек байроғини кўкка кўтариб,
Халқини севинчдан йиғлатган ўғлон!

Ҳасанбой, айланай исмингдан сенинг,
Айланай, қотмача жисмингдан сенинг.
Миллионлар кўзида мадҳия айтган,
"Ўзбекман", дегувчи тилингдан сенинг.

Жасорат гавдага боғлиқ нарсамас,
Миллатни улуғлаш - ҳар кимга эмас.
Бутун вужудинг ва ўтли юрагинг,
Ватан деб, халқим деб, ёниб турса бас!

Юрт тўйига зўр тўёна бўлди,
Юраклар ҳаяжон, ғурурга тўлди.
"Қўлимдан келган-ча" деган ваъданг бор,
Отангга минг раҳмат! Қўлингдан келди!

Манба: Кун.уз

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru