Ҳамон фаолиятини давом эттираётган қария дарвозабонлар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ҳамон фаолиятини давом эттираётган қария дарвозабонлар

Ҳамон фаолиятини давом эттираётган қария дарвозабонлар

Дарвозабонлар футболчиларга нисбатан бир мунча кўп ўйнашади. Мана шундай голкиперлар борки, ҳамон тўп суришда давом этишмоқда. Қуйида шундай голкиперлар хусусида сўз юритамиз.

Марк Шварцер, 43 ёш

Жамоаси
: эркин агент

Австралиялик дарвозабон ўтган мавсумда “Лестер”да тўп сурди. Бу клубда 6та учрашув ўтказиб, 10 маротаба тўп олиб чиқди. Ҳозирда Шварцер бирорта жамоада тўп сурганича йўқ. Лекин фаолиятини тугатиш истагида эмас. Унга Англиянинг қуйи лига жамоаларидан бир нечтаси қизиқиш билдирмоқда. Шу сабабли, у фаолиятини мазкур чемпионатда давом эттириши мумкин. Шварцер ҳозирда 43 ёшга кирганига қарамай, ёш дарвозабонлардан асло қолишмаслигини майдонда кўрсатишга тайёр. Фаолияти давомида “Челси”, “Мидлсбро”, “Фулхэм” жамоаларида тўп сурган. Терма жамоада ҳам 109та учрашувда иштирок этган.

Габор Кирай, 40 ёш

Жамоаси:
“Халадаш”

Венгриялик голкипер ҳам 40 ёшда бўлишига қарамай, майдонда жавлон уриб тўп сурмоқда. Кирай Евро-2016да терма жамоанинг ҳақиқий юраги бўла олди. Шундан кейин у мамлакат терма жамоасидаги фаолиятини тугатди. Эндиликда бор эътиборини клубга қаратади. Ҳозирда Кирай Венгриянинг “Халадаш” жамоасида тўп сурмоқда. Ўз вақтида у “Фулхэм”, “Астон Вилла”, “Кристал Пэлас”, Байер” жамоаларида ҳам фаолият кўрсатган.

Шей Гивен, 40 ёш

Жамоаси:
“Сток Сити”

Ирландия терма жамоасидаги фаолиятини яқинда тугатган Шей Гивен ҳозирда иккинчи ёшлигини ўтказмоқда. Гивен “Сток Сити”да тўп сурмоқда. АПЛнинг 1-турида Гивен асосий таркибда киритилди. Чиндан ҳам Шей жуда ҳам кучли дарвозабон ҳисобланади. Фаолияти давомида кучли жамоаларда ўйнаган ва маҳоратли эканлигини исботлаб бўлган. Эътиборлиси, у фаолиятини тугатмоқчи эмас.

Томас Соренсен, 40 ёш

Жамоаси:
“Мельбурн Сити”

Даниялик дарвозабон ҳам 40 ёшга кирганига қарамай, саргузаштларини давом эттирмоқда. Соренсен ўз ватанида охирги маротаба 1998 йилда тўп сурган. Шундан бери фаолиятини хориж чемпионатларида давом эттириб келади. У асосан Англияда тўп сурди. “Астон Вилла”, “Сток Сити”, “Сандерленд” жамоаларида фаолиятининг улкан қисмини ўтказди. Эндиликда Австралия чемпионатида ўйнамоқда. Бир сўз билан айтганда, у фаолиятини ҳали бери тугатмоқчи эмас. Янада кўпроқ ўйнаш истагида эканлигини маълум қилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru