Ўзбекистон – Буркина-Фасо учрашувини Шерзод Қосимов бошқариб боради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон – Буркина-Фасо учрашувини Шерзод Қосимов бошқариб боради

Ўзбекистон – Буркина-Фасо учрашувини Шерзод Қосимов бошқариб боради

Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 24 август куни бўлиб ўтадиган ўйинни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар берди.

Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу халқаро ўртоқлик учрашувида Қосимовга қанотларда Маъмур Саидқосимов ҳамда Руслан Серазитдинов ёрдам беради.
Тўртинчи ҳакам сифатида бу ўйинга Дмитрий Пислегин тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг навбатдаги йиғинини 20 августдан бошлайди. Ушбу йиғин давомида битта ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Буркина-Фасога қарши учрашув “Пахтакор” стадионида 20:00да бошланади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru