Рио-2016: Усэйн Болт – 8 карра Олимпия чемпиони » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Рио-2016: Усэйн Болт – 8 карра Олимпия чемпиони

Рио-2016: Усэйн Болт – 8 карра Олимпия чемпиони

Ямайкалик машҳур спринтер Усэйн Болт Рио-де-Жанейродаги Олимпиадада 200 метрга югуриш мусобақаси финалида ғолиб бўлиб, 8 карра Олимпия чемпиони бўлди. У масофани 19,78 сонияда югуриб ўтди, деб хабар берди "Кун" нашри.

Кумуш медаль канадалик Андре де Грассега (20,02 сония), бронза медаль эса француз Кристоф Леметрга (20,12 сония) насиб этди.

Болт Риодаги Олимпиадада иккинчи олтин медалини қўлга киритди. У аввалроқ, ўзи истагандек, ўзига тегишли жаҳон рекордини янгилай олмаган бўлса-да, 100 метрга югуришда чемпион бўлганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru