Рио–2016. Ўзбекистон вакиласи Светлана Радзивил баландликка сакрашда финал босқичига чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Рио–2016. Ўзбекистон вакиласи Светлана Радзивил баландликка сакрашда финал босқичига чиқди

Рио–2016. Ўзбекистон вакиласи Светлана Радзивил баландликка сакрашда финал босқичига чиқди

Рио–2016 Олимпиадасининг енгил атлетика дастурига кирувчи баландликка сакраш баҳсларининг саралаш босқичи бўлиб ўтди, деб ёзмоқда "Даракчи" нашри.

Мазкур беллашувларда ҳамюртларимиздан Светлана Радзивил ва Надия Дусанова иштирок этишди. Светлана саралашдан ўтиш учун керак бўлган 1,94 метрлик баландликни забт этди ва финал босқичига йўлланма олди.

Афсуски, Надия Дусанова керакли бўлган баландликдан сакрай олмади ва тўрт йилликнинг энг нуфузли турниридаги юришини тўхтатди.

Маълумот учун, баландликка сакраш баҳсларининг финал босқичи 21-август куни бўлиб ўтади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru