«Ливерпуль» собиқ ҳимоячиси Ҳиндистонда тўп суради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Ливерпуль» собиқ ҳимоячиси Ҳиндистонда тўп суради

«Ливерпуль» собиқ ҳимоячиси Ҳиндистонда тўп суради

Норвегия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Йон Арне Риисе фаолиятини Ҳиндистон чемпионатида давом эттиради. Футболчи Супер лигаси иштирокчиси «Ченнаи» жамоаси билан шартнома тузди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

35 ёшли Риисе «Ченнаи» билан бир мавсумга мўжалланган шартнома имзолади. 2015 йилда у Супер лиганинг бошқа жамоаси «Дели Динамос» жамоасида тўп сурганди. Норвегиялик футболчи фаолияти давомида «Монако», «Фулҳэм», «Ливерпуль», «Рома», АПОЭЛ жамоаларида тўп сурди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru