Гвардиола: Ихеаначо - бўлажак тўпурар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Гвардиола: Ихеаначо - бўлажак тўпурар

Гвардиола: Ихеаначо - бўлажак тўпурар

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳужумчиси Келечи Ихеаначо ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

19 ёшли нигериялик футболчи "шаҳарликлар" билан 2021 йилгача мўлжаллаган шартномага имзо чеккан.

– Келечи бўлажак тўпурар. Мен уни жамоа билан иш бошлаган вақтимда билганман. Англиядаги ўйинлари мени ҳайрон қолдирди.

Шахсан менга унинг ишга бўлган муносабати ва қобилияти ёқди. Биз Келечининг энг юқори поғонага чиқиши учун ёрдам бера оламиз, – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради "Манчестер Сити" клуби матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Ихеаначо ўтган мавсум “Манчестер Сити” сафида чемпионат учрашувларида 26 марта майдонга тушган.

Манба: www.[url=http://]fut.uz[/url]

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru