Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати учун аккредитациялаш жараёни бошланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати учун аккредитациялаш жараёни бошланди

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати учун аккредитациялаш жараёни бошланди

Шу йилнинг 15 сентябрь – 2 октябрь кунлари давомида Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати учун аккредитациялаш жараёни бошланди. Бу ҳақида Осиё Футбол Конфедерацияси матбуот хизмати маълум қилди.

ЎФФ расмий сайтида ёзилишича, 16 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган терма жамоалар ўртасидаги қитъа биринчилигини матбуотда ёритиш истагида бўлган журналистлар ОФК медиа канали (media.the-afc.com) орқали аккредитациядан ўтишлари лозим.

Таъкидлаш керакки, ушбу турнирда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Темур Олимхўжаев бошчилигидаги жамоа Осиё чемпионати финал босқичида КХДР, Таиланд ҳамда Яман ўсмирлар терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Манба: Спортс.уз

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru