Боксчи Алоян: "Рақибимни олтин билан қутлайман, у охиригача курашди" » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Боксчи Алоян: "Рақибимни олтин билан қутлайман, у охиригача курашди"

Боксчи Алоян: "Рақибимни олтин билан қутлайман, у охиригача курашди"

2016 йилги Олимпия ўйинларида Россия шарафини ҳимоя қилган боксчи Михаил Алоян ўзининг Рио-де-Жанейродаги финал жангига изоҳ берди. Бу ҳақда "Р-Спорт"га асосланиб "Кун" нашри маълум қилди.

"Биринчидан, рақибимни олтин медаль билан қутлайман, у охиригача курашди. Иккинчи раундда у ғолиб бўлди, учинчи раундда эса, назаримда мураббий томонидан берилган маслаҳатни тўлиқ бажардим. Ҳакамлар сўнгги раундни менинг фойдамга ҳал қилишлари керакдек туюлди".

Россиялик спортчи ўзининг мағлубиятида ҳеч кимни айбламоқчи эмаслигини таъкидлади.

"Бу вазиятда ўзимни айблаш осонроқ, - деди Алоян. - Бундан-да яхши курашсам бўлар эди. Соғлиқ билан боғлиқ муаммолар бўлди".

Эслатиб ўтамиз, россиялик боксчи Михаил Алоян 52 килограммгача бўлган вазнда Бразилиядаги ёзги Ўйинларда ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоировга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, кумуш медални қўлга киритди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru