Ҳафтанинг муҳим беш футболчиси » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ҳафтанинг муҳим беш футболчиси

Ҳафтанинг муҳим беш футболчиси

Шанба ва якшанба кунлари Европада миллий чемпионат ўйинлари бўлиб ўтди. Англия, Испания, Италия, Франция чемпионатларида ўзларини кўрсатган футболчилардан иборат бешта юлдузлар билан сизларни таништириб ўтамиз.

Луис Суарес, “Барселона”


“Барселона” ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда мавсумни йирик ҳисобда ғалаба билан бошлади. Бу ўйинда Луис Суарес “хет-трик”ка эришган бўлса, Месси икки бор тўп йўллади. Умуман олганда, ўтган йилги Испания чемпионати тўпурари бу мавсумда ҳам голлари билан бошқаларни ортда қолдиришни режалаштирмоқда.

Карлос Бакка, “Милан”


“Милан”ни тарк этиши кутилаётган Карлос Бакка эндиликда Италия А Сериясини тарк этмаса керак. Чунки “Милан” Баккани осонликча қўйиб юбормаслиги табиий. “Торино” билан бўлган биринчи турда, у “хет-трик”ка эришди ҳамда жамоасига муҳим бўлган уч очкони тақдим қилди.

Златан Ибрагимович, “Манчестер Юнайтед”

Бу футболчи қайси чемпионатда ўйнашидан қатъий назар, гол киритишни канда қилмайди. “Манчестер Юнайтед”га яқинда кўчиб ўтган Ибргимович мана иккинчи турки, гол киритишни уддасидн чиқмоқда. “Саутгемптон” билан баҳсда у икки бор гол урди. Айниқса, биринчи голни боши билан ажойиб тарзда кирита олди.

Гарет Бэйл, “Реал”


Роналдуни йўқлигини Бэйл билинтирмаяпти. Испания чемпионатининг илк турида “Реал” сафарда “Реал Сосьедад”га қарши тўп сурди. Қизиқарли ўйинда уэльслик футболчи икки бор гол киритишни уддасидан чиқиб, жамоасига муҳим бўлган ғалабани тақдим қилди.

Нолито, “Манчестер Сити”

Ёзги трансфер вақтида “Манчестер Сити”га ўтган Нолито гол киритишни бошлади. У “Сток Сити” билан ўйинда икки маротаба гол киритишни уддасидан чиқди. Гвардиола бежизга уни жамоага таклиф қилмаганлигини кўрсатиб қўйди. Нолито олдинги чизиқда Агуэро билан ажойиб тандем ҳосил қилганлигини кўрсатиб қўймоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru