Ўзбекистон – Сурия ўйини чипталари сотувда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон – Сурия ўйини чипталари сотувда

Ўзбекистон – Сурия ўйини чипталари сотувда

Ўзбекистон ҳамда Сурия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи 1-туридан ўрин олган учрашув чипталари сотувга чиқарилди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар берди.

Мазкур ўйин учун чиқарилган чипталарни учрашув бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" стадионига қарашли кассалардан харид қилиш мумкин. Ўйинга чиқарилган чипталар 3 тоифада бўлиб, 1-тоифа чиптала нарҳи 20 минг, 2-тоифа чипталар нарҳи 25 минг ҳамда CIP тоифасидани чипталар нарҳи 40 минг сўм қилиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи A гуруҳи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўйин 1 сентябрь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00да бошланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru