Айман Ал-Ҳаким: Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Тожикистон билан бўлган баҳс фойдали бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Айман Ал-Ҳаким: Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Тожикистон билан бўлган баҳс фойдали бўлди

Айман Ал-Ҳаким: Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Тожикистон билан бўлган баҳс фойдали бўлди

Сурия терма жамоаси бош мураббийи Айман Ал Ҳаким Тожикистонга қарши Хўжандда ўтказилган ўртоқлик ўйинига юқори баҳо берди. Эслатиб ўтамиз, Сурия ЖЧ-2018 саралаш мусобақаси доирасида 1 сентябрда Ўзбекистон терма жамоасига қарши Тошкентда майдонга тушиши лозим.

- Яна бир бор мезбонларга бу қадар меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Мен бугун Тожикистон терма жамоаси мезбон сифатида кўп ҳужум қилади, деб ўйлаган эдим. Аммо рақиб кўпроқ ҳимоя билан овора бўлди. Тан оламан, бу биз учун кутилмаган ҳолат эди.

Тожикистонга қарши кечган учрашув Ўзбекистон билан бўладиган баҳс олдидан мулоҳаза учун жуда кўп озуқа берди. Тошкентда биз худди шундай иқлим шароитида ўйнаймиз.

Жамоамиз бу баҳсда энг яхши ўйинини кўрсата олмади. Тожикистон терма жамоаси яхши ҳимояланди ва ҳужумда, яъни бизнинг дарвозамиз олдида мутлақо ҳеч нарса кўрсатгани йўқ. Балки бу нарса мураббийлар кўрсатмасига боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Рақиб иккинчи рақам остида ўйнади, - дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Сурия баҳси 1 сентябрда, «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.

Манба: www.fut.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru