Чемпионлардан Улуғ тўйга тўёна » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Чемпионлардан Улуғ тўйга тўёна

 Чемпионлардан Улуғ тўйга тўёна

Андижонлик олимпиадачиларнинг "Рио-2016"даги зафарли юришларидан руҳланган вилоят спортчилари турли миқёсдаги мусобақаларда юртимиз довруғини таратишга интилишяпти.

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида катталар ҳамда болалар ва ўсмирлар ўртасида комбат айкидо бўйича ўтказилган Осиё очиқ биринчилигида ҳамюртларимиз номи яна фахр билан тилга олинди, дейилади "Кун" нашрида.

Мазкур беллашувда халқаро комбат айкидо ассоциацияси вилоят бўлимининг раҳбари, иқтидорли мураббий Дилшодбек Эшонов (суратда – ўртада) 76 кг. вазн тоифасида катталар ўртасидаги баҳсда ғолибликни қўлга киритди. Мураббийдан ибрат олган шогирдлар – Машҳурбек Мадаминов (70 кг.), Омадбек Сотволдиев (60 кг.), Шаҳбоз Тошпўлатов (60 кг.), Темур Зуҳирдинов (58 кг.), Муслимбек Мирзаев (30 кг.) ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олишди. Улар келаси йилнинг бошида Таиландда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз терма жамоаси сафида майдонга тушадилар.

– Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 25 йиллик айёми арафасида шундай натижага эришганимиздан мамнунмиз, – дейди комбат айкидочиларимиз устози Д. Эшонов. – Бу, улуғ тўйга бизнинг тўёнамиздир.
 Чемпионлардан Улуғ тўйга тўёна

 Чемпионлардан Улуғ тўйга тўёна


Элмурод Эрматов, Андижон
Рустамжон Эшонов олган суратлар

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru