Хосеп Гвардиола: Ҳеч ким «Барселона»дан яхшироқ ўйнай олмайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хосеп Гвардиола: Ҳеч ким «Барселона»дан яхшироқ ўйнай олмайди

Хосеп Гвардиола: Ҳеч ким «Барселона»дан яхшироқ ўйнай олмайди

«Барселона» клуби собиқ бош мураббийи, айни вақтда «Манчестер Сити»ни бошқараётган Хосеп Гвардиола каталонияликлар ҳақида илиқ фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, бу жамоалар ЕЧЛ гуруҳ босқичида тўқнаш келади.

- Биз дунёнинг энг кучли жамоасига қарши тўп сурамиз. Ҳеч ким «Барселона»дан яхшироқ футбол ўйнай олмайди.

«Барселона»нинг уч ҳужумчиси ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Аммо «Барселона» шу билан бирга ҳимояда ҳам жуда катта ҳажмдаги ишни амалга оширади, - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги дастлабки баҳс 19 октябрда, каталонияликлар майдонида бўлиб ўтади. Жавоб учрашуви 1 ноябрга белгиланган.

Манба: fut.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru