Сервер Жепаров: ЖЧ саралашини қандай бошласак, шундай давом эттирамиз » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сервер Жепаров: ЖЧ саралашини қандай бошласак, шундай давом эттирамиз

Сервер Жепаров: ЖЧ саралашини қандай бошласак, шундай давом эттирамиз

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров ЖЧ-2018 саралаши сўнгги босқичида Сурияга қарши кечадиган ўйин ҳақида фикр билдирди.

- Эртага бизни жуда масъулиятли ўйин кутиб турибди. Саралашни қандай бошласак, шундай давом эттирамиз. Шу сабабли эртага имкон қадар яхши натижага эришиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Биз ғалаба учун майдонга тушамиз.

Сурия терма жамоасининг ҳужум чизиғи анча кучли. Улар ҳужумни жуда тез ривожлантирадилар. Биз йиғин бошланганидан буён, мана 4-5 кундирки уларни ўрганмоқдамиз. Бу жамоа биздан ҳеч қанақасига кучли эмас ва уни мағлубиятга учрата оламиз, - дейди Сервер Жепаров.

Манба: www.fut.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru