FIFA.com: Ўзбекистонлик ҳужумчи голни селфи тарзида нишонлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

FIFA.com: Ўзбекистонлик ҳужумчи голни селфи тарзида нишонлади

Кеча ЖЧ-2018 саралаш йўлида Ўзбекистон – Сурия учрашуви бўлиб ўтди. Унда терма жамоамизнинг қутқарувчиси Александр Гейнрих гол уриб, Ўзбекистон халқига ажойиб кайфият улашди. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, Саша сурияликлар дарвозасига урилган голни селфи тарзида нишонлади, ФИФАнинг расмий сайти эса ушбу ҳолатга эътибор қаратиб ўтди.

«Рақиб дарвозасини ишғол қилгач, голни селфи билан нишонлаш ҳозирги вақтга келиб авж олиб кетмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси Александр Гейнрих ЖЧ-2018 саралаш босқичи баҳсида Сурия дарвозасига урилган ғалаба тўпини селфи тарзида нишонлашни уддасидан чиқди.

Аввалроқ бу ишни «Рома» хужумчиси Франческо Тотти хам амалда қўллаганди», дея ёзилади ФИФА расмий сайтида.

Uzbekistan's Alexander Geynrikh scores v Syria, celebrates with a selfie!
FIFA.com: Ўзбекистонлик ҳужумчи голни селфи тарзида нишонлади

Манба: Fut.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru