Паралимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи туширилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Паралимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи туширилди

Паралимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи туширилди

2 сентябрь куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги Паралимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Ўзбекистон байроғи туширилди.

Бу ҳақда «Газета.uz"га Миллий паралимпия қўмитасидан хабар қилинди. Айни дамда мамлакат термаси XV Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб турибди.

Миллий паралимпия қўмитасига Халқаро Паралимпия қўмитаси раҳбари сэр Филип Крейвэн номидан мактуб ҳам келиб тушган бўлиб, унда қўмита раҳбарияти ва барча аъзолари номидан Президент Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Islom Karimov

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru