18:50 / 07.03.2015
6 146

“Реал” яқин икки йил ичида Роналдуни сотиб юборади

“Реал” яқин икки йил ичида Роналдуни сотиб юборади

Мадриднинг “Реал” жамоаси ўзининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналдуни яқин икки йил ичида бошқа жамоага сотиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Sport хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, жамоа президенти Флорентино Перес ҳали имкон борлигида португалиялик бу футболчини трансфер қилиш орқали пул ишлаб олишни ният қилган.

Қайд этиш жоизки, Роналдунинг ёши 30дан ошди ва энди йилдан йилга унинг трансфер баҳоси пасая боради. Шунингдек, футболчида доимий равишда жароҳатлар олиш хавфи мавжуд. Бу эса, унинг ўйини пасайишига ҳам сабаб бўлади.

Хабарларга кўра, уни сотиш ҳақида жамоа раҳбарияти бир қарорга келиб бўлган. Унинг трансфери шу йил ёзида ёки кейинги йилда амалга оширилади.

Маълумот учун, Роналду “Реал” билан 2018 йилгача шартнома тузган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Реал” яқин икки йил ичида Роналдуни сотиб юборади