«Реал» Жанлуижжи Доннаруммани сотиб олмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Реал» Жанлуижжи Доннаруммани сотиб олмоқчи

«Реал» Жанлуижжи Доннаруммани сотиб олмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби «Милан»нинг 17 ёшли дарвозабони Жанлуижжи Доннаруммани сотиб олмоқчи.

Хабар қилинишича, мадридликлар президенти Флорентино Перес Доннарумманинг Италия терма жамоаси таркибида Францияга қарши ўтказган ўйинига қойил қолган. Учрашувда италияликлар 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган эдилар.

Доннарумма захирадан Жанлуижжи Буффоннинг ўрнига майдонга тушган ва 81-дақиқада Италия термасидаги илк голини ўтказиб юборган. Дарвозабон 1911 йилдан буён Италия терма жамоасида тўп сурган энг ёш футболчига айланди.

Доннарумма Буффон Италия терма жамоасида илк ўйинини ўтказгандан сўнг 16 йил ўтиб дунёга келган эди.

Манба: fut.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru