Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга учиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга учиб кетди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга учиб кетди

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи, иккинчи тур ўйинини ўтказиш учун Қатарга жўнаб кетди.

Миллий терма жамоа чартер рейс билан Доҳага йўл олди. Жамоа аъзоларидан – Азиз Ҳайдаров сонининг орқа қисмидан олган жароҳати сабабли 6 сентябрь куни Қатарга қарши бўлиб ўтадиган ўйинга бормайдиган бўлди.

Терма жамоанинг 23 нафар футболчиси “Ал Саад” стадионида бўлиб ўтадиган ўйинга йўл олди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин учун таркиби:

Дарвозабонлар:
Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”)

Ҳимоячилар:
Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Егорь Кримец (“Бейжинг Гоан” – Хитой), Анзур Исмоилов (“Чангчун Ятай” – Хитой), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Виталий Денисов (“Локомотив” – Россия), Станислав Андреев (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”).

Ярим ҳимоячилар:
Одил Аҳмедов (“Краснодар” – Россия), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш” – Қатар), Жасур Ҳасанов (“Қизилқум”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Саламат Қуттибоев (“Бухоро”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сервер Жепаров (“Локомотив”)

Ҳужумчилар:
Игорь Сергеев (“Бейжинг Гоан” – Хитой), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Александр Гейнрих (“Ордабаси” - Қозоғистон)

Манба: www.the-uff.com

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru