Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Европа чемпионига мағлуб бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Европа чемпионига мағлуб бўлди

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Европа чемпионига мағлуб бўлди

2 сентябрь куни Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг Португалиядаги ўқув-йиғин машғулотлари давомидаги иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. Европанинг амалдаги чемпиони – Испания терма жамоасига қарши кечган учаршувда Мендез шогирдлари 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Испанияга қарши учрашув Ўзбекистон терма жамоаси учун ушбу йиғиндаги якуний назорат ўйини бўлди. 3 сентябрда делегация Испаниянинг Сантьяго-де-Кампостела шаҳрига йўл олади ва у ерда уч кунлик йиғин ўтказади. Шундан сўнг жамоа футзал бўйича Жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этиш учун Колумбияга учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мундиал финал босқичининг “А” гуруҳидан ўрин олган ва кейинги босқичга чиқиш учун гуруҳда Колумбия, Португалия ва Панама терма жамоалари билан баҳслашади.

Испания – Ўзбекистoн 4:0
Голлар: Фернандао (10), Адольфо Фернандес (25), Бебе (34), Лозано (39)

Испания
Дарвозабонлар: 1.Седано, 12.Хуанхо
Майдондаги футзалчилар: 2.Ортиз (к), 3.Хосе Руис, 4.Бебе, 5.Айкардо, 6.Фернандао, 8.Ривильос, 9.Лозано, 10.Алекс, 11.Мигеллин, 14.Рауль Кампос, 15.Адольфо Фернандес

Ўзбекистoн
Дарвозабонлар: 1.Рустам Умаров, 12.Акмаль Хазраткулов;
Майдондаги футзалчилар: 3.Нодир Элибаев, 11.Артур Юнусов (с), 14.Константин Свиридов, 15.Жавлон Аноров, 7.Дилшод Рахматов, 2.Дилшод Ирсалиев, 8.Фарход Абдумавлонов, 13.Феруз Фахриддинов, 4.Шухрат Тожибоев, 5.Даврон Чориев, 10.Машраб Одилов, 9.Илхом Ҳамроев.

Манба: www.the-uff.com

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru